Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
AFP: Шри-Ланкада март ойида инфляция 21,5 фоизга чиқди
15:28 / 2022-04-22

Шри-Ланкада умуммиллий истеъмол нархлари март ойида йиллик ҳисоблаш билан 21,5 фоизга етди.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан тўрт баробарга кўп. Жума куни Agence France-Presse агентлиги Шри-Ланка ҳукуматининг статистика департаментига таяниб ушбу хабарни тарқатди. 

Ушбу маълумотга кўра, март ойида озиқ-овқат инфляцияси 29,5 фоизни ташкил этган.  
Иқтисодий инқирознинг кескинлашуви шароитида Шри-Ланка ҳукумати шу ҳафта Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)га имкон қадар тезроқ 3-4 миллиард долларлик молиявий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилди. Бу пуллар валюта захирасини оширишга қаратилади, чунки ҳозирда мамлакатнинг валюта захираси 2 миллиард доллардан ҳам кам қолган. Бунга жавобан, ХВЖ мамлакатнинг ҳозирги ташқи қарзи 51 миллиард долларни ташкил этаётгани ва Коломбо молиявий транш олишдан аввал ушбу қарзларини реструктуризация қилиши лозимлигини билдирган. ХВЖнинг Шри-Ланкадаги ваколатхонаси раҳбари Масахиро Нодзакининг таъкидлашича,  "ёрдам олгунича мамлакат қарзнинг мақбул кўрилган даражасини тиклаши ва қарздорлик барқарорлигига эришиш лозим". 

Шри-Ланка 1948 йил мустақилликка эришгандан буён тарихдаги энг чуқур иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Пандемия даврида мамлакатга хорижий сайёҳлар келмай қўйди, натижада бюджетга валюта тушими камайиб кетди.  

12 апрелда Шри-Ланка молия вазирлиги барча ташқи қарзлар бўйича тўловлар тўхтатилганини эълон қилди.