AFP News: Украина жанг майдонида энг тез олдинга силжишга эришди
Ўтган ҳафта Украина Қуролли кучлари Россия армиясидан 200 квадрат километрдан ортиқ ҳудудни озод қилишга муваффақ бўлди. “AFP News” маълумотига кўра, бу 2 ярим йил ичидаги энг яхши натижа.
Урушни ўрганиш институти (ISW) ҳисоботида 11-15 февраль кунлари Украина кучлари руслардан 201 квадрат километр ҳудудни қайтариб олгани қайд этилган. Қўшин айни жараёнда рус аскарларининг “Starlink” терминаллари блокланганидан унумли фойдаланган.
Қайтариб олинган ҳудуд қарийб Россия бутун декабрь ойида қўлга киритган майдонга тенг. Бошқача айтганда Украина кучлари 2023 йил июнь ойида бошланган қарши ҳужумдан бери қисқа вақт ичида қайтариб олган энг кўп ер участкасидир.
С.Раҳимов, ЎзА