Афғонлар пул эмас, Германияга кўчишни афзал кўрмоқда
Германия ҳукумати афғон фуқароларини кўчириш дастурини қисқартираётганига қарамай, Покистонда қолиб кетган кўплаб афғонлар молиявий ёрдамдан кўра, Германияга кўчиб ўтиш имкониятини афзал кўрмоқда. Бу ҳақда DW нашри Германия Ички ишлар вазирлиги вакили, Бундестаг аъзоси Шаҳина Гамбир “Süddeutsche Zeitung” сўровига берган жавобига таяниб ёзган.
Маълумотга кўра, ГФРга кўчириш дастуридан воз кечиш эвазига товон пули таклиф қилинган 700 нафарга яқин афғонистонликдан фақат 167 нафари ташаббусга розилик билдирган. 357 киши бу таклифни рад этган, қолганлари ҳали аниқ қарорга келмаган.
Д.Ҳакимов, ЎзА