Афғонистоннинг янги ҳукумат таркибига 15 нафар хорижий шахсларни қўшиш талаби билдирилди
Афғонистондаги толибон ҳукумати хориждан мамлакатда тузилувчи инклюзив ҳукумат таркибига қўшиш талаб қилинган 15 кишининг исми-шарифи ёзилган рўйхат олди, деб ёзган “Ariana News” ҳаракат раҳбарияти вакили Шаҳобиддин Дилаворга таяниб. Баёнотга кўра, дастлаб мазкур рўйхатда 8 киши бор эди.
Кейинроқ номзодлар 11, энди эса 15 нафарга етгани қайд этилди. Шаҳобиддин Дилаворнинг сўзларига қараганда, бу таклиф толиблар ҳокимиятга сиёсий йўл билан келган тақдирдагина кўриб чиқилиши мумкин бўларди.
Айни чоғ рўйхатдагилардан ҳеч бирининг номи келтирмаган, таклифни ким берганига ҳам ойдинлик киритилмаган.