Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистоннинг собиқ президенти толиблар билан музокаралар самарали кечаётганини маълум қилди
13:59 / 2021-08-17

Афғонистоннинг собиқ президенти Хамид Карзай “Толибон” ҳаракати раҳбарияти билан олиб борилаётган музокараларни самарали, деб баҳолади.

Бундан аввалроқ Афғонистон миллий ярашув бўйича олий кенгаш раҳбари Абдулла Абдулла ва мамлакатнинг собиқ президенти Хамид Карзай тинчликка эришиш учун “Толибон” ҳаракати раҳбарияти билан музокара олиб бораётгани ҳақда баёнот берган эди. Музокараларда асосий эътибор Кобулда барқарорликни сақлаш масаласига қаратилгани айтилади. Толиблар билан олиб борилаёган музокараларда уларга Афғонистоннинг собиқ бош вазири (1993-1994 йилларда), Афғонистон Ислом партияси етакчиси Гулбиддин Ҳикматёр ҳам қўшилган.  

"Биз “Толибон” ҳаракати раҳбарияти билан алоқада бўлиб, самарали музокаралар ўтказдик, муҳим масалаларни муҳокама қилдик, жуда яхши ҳамкорлик қилинмоқда", - дейди улар  CNN телеканали келтирган хабарда.  

Собиқ президентнинг таъкидлашича, у Абдулла ва Ҳикматёр билан биргаликда мамлакатда ҳаётни ўз маромига қайтариш учун ҳаракат қилмоқда  ва кутилган натижага эришишдан умидвор.