Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистоннинг Москвадаги элчихонаси мамлакат байроғи масаласи муаммоли эканини маълум қилди
14:21 / 2022-05-13

Афғонистоннинг Москвада жойлашган элчихонаси биносига ўрнатиладиган байроқ масаласи ҳали ҳам ҳал этилмаган, деди Афғонистоннинг Россия Федерациясидаги вақтинчалик ишончли вакили Жамол Насир Гарвал РИА Новостига берган интервьюсида.

«Ҳозирча бизда аввалги байроқ, биз уни байроғимиз сифатида қўллаяпмиз. Уни алмаштирамизми ёки йўқми? Бу борада баҳслар давом этмоқда. Эҳтимол ушбу байроқ келгусида ҳам қолар. Лекин яна қайтараман, бу масала ҳозирда ҳал этилмаган. Ҳатто Афғонистоннинг ўзида, мамлакат пойтахти Кобул шаҳрида ҳам кўп жойларда эски байроқ қадалган. Биз иккала байроқдан ҳам фойдаланаяпмиз», – деди Гарвал.