Афғонистоннинг 10 дан ортиқ тумани толибонлар назоратига ўтди
Толибонлар Афғонистондаги 13 та туманни ўз назорати остига олди, дейилади Покистон ахборот манбалари маълумотида.
“INTERFAX.RU” хабарига кўра, бу миқдор қисқа вақт давомида энг катта миқёсни эгаллаганидан дарак.
Маълумотларга кўра, толибонлар мамлакатдаги мавжуд 370 та туманнинг 110 тасини ўз назоратига олган.
Ўз навбатида, Афғонистон мудофаа вазирлигидан маълум қилинишича, ўтган ҳафта давомида тўққиз вилоятда олиб борилган жангларда 224 та жангари йўқ қилинган.
Вазирлик толибонлар назоратига ўтган ҳудудлар қайтарилишига ваъда берган.