Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонлик ва термизлик талабалар Навоийга эҳтиром кўрсатди
12:56 / 2024-02-09

Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази профессор-ўқитувчилари ҳамда тингловчилари Термиз иқтисодиёт ва сервис университети жамоаси билан вилоят марказидаги Мир Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилган майдонда буюк шоирнинг 583 йиллигига бағишланган учрашув ташкил этди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари И.Сафаров, Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази директори О.Рўзиев ва бошқалар улуғ мутафаккирнинг ҳаёти ва ижоди, нодир асарлари ҳақида атрофлича сўз юритди. Дунёнинг кўплаб давлатларида буюк аждодимизнинг номини абадийлаштириш, асарларини ўрганиб, тадқиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашилди. 

–- Навоий асарлари сайёрамиз халқларининг ўлмас мулкига айланган, – дейди Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази ўқитувчиси С.Тўраева. - Дунё глобаллашув жараёнлари билан тўқнаш келиб турган ҳозирги пайтда бу асарларнинг ёш авлод тарбияси йўлидаги аҳамияти янада ошиб бормоқда. Биз жаҳонга танилган буюк шоирлар, файласуф ва олимларни тарбиялаб, камолга етказган улуғ зотлар авлоди эканимиздан ҳар қанча фахрлансак арзийди. 

Тадбирда марказ тингловчилари ва талаба- ёшлар Навоий ғазалларидан намуналар ўқиб, буюк шоир, файласуф ва давлат арбобига эҳтиром кўрсатди. Ҳайкал пойида эсдалик учун суратга тушишди. 

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири