Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонлик талабалар семинари
11:07 / 2021-05-29

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёт университети магистратура бўлимида таълим олаётган афғонистонлик талабалар учун семинар уюштирилди.

Афғонистонлик талабалар Афғонистон ва Ўзбекистон таълим тизимини қиёслаган ҳолда ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шунингдек, Афғонистонда ўзбек тилининг аҳамияти, ўзбек шеъриятининг ривожланиши ва ҳозирги давр ёзувчи ва шоирлари ҳақида маълумотлар берилди.

–Талабалар семинарда асосан Афғон маданияти, уларнинг урф-одатлари, удумлари ва миллий овқатлари ҳақида ўзлари тайёрлаган слайдлар асосида маълумот бериши қатнашчиларда яхши таассурот қолдирди, –дейди биринчи курс магистранти Ноори Ялдо Насруллаҳ.– Улар семинар давомида миллий удумларимиз ва урф-одатларимиздаги ўхшашлик ҳамда фарқли тарафларни кўрсатиб беришди.

–Университетда ўзбек тили ва адабиёти методикаси йўналиши бўйича магистратурада ўқийман, – дейди Элдаш Муҳаммад Ясин Шаҳабуддин.– Бугунги семинарда асосан Афғонистон таълим тизими ҳақида сўз юритдим. Афғонистон давлатининг 7 та вилоятида ўзбек тили ва адабиёти бўлими мавжуд. Ҳар йили 300га яқин талаба бакалавриат йўналишини битириб чиқади. Афғонистонда таълим тизими Ўзбекистон таълим тизими билан ўхшаш. Бироқ ўзбек тили учун магистрлик ва докторантлик бўлимлари йўқ, – дейди Ҳаниф Шежауддин Лаал Муҳаммад.

– Мақсадим – келгусида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида ўзаро маданий алоқаларни ривожлантиришга ўз ҳиссамни қўшиш.

Семинар университетнинг Хорижий тиллар кафедраси ташаббуси билан ўзбек ва инглиз тилларида ташкил этилди.

Д. Маматова, ЎзА