Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонлик тадбиркорлар Термизга келди
20:05 / 2021-05-24

Термиз шаҳрида 25 май куни Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлари бизнес форуми, Ҳудудлар ва тармоқлараро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ҳамда “Made in Uzbekistan” миллий маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтади.

24 май куни ушбу тадбирларда иштирок этиш учун келган Афғонистон делегацияси “Айритом” чегара божхона постида кутиб олинди. Делегация аъзолари Афғонистонда ўз бизнесини юритаётган ва мамлакатимиз тадбиркорлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш истаги бўлган ишбилармонлардан ташкил топган.

Термиз шаҳридаги Санъат саройи ҳудудида бизнес форум, кооперация биржаси ҳамда кўргазма-ярмаркани юқори савияда ўтказиш учун алоҳида тайёргарлик кўрилди. Кўча ва хиёбонлар Ўзбекистон – Афғонистон ишбилармонлик алоқалари мазмунига мос баннерлар билан безатилди. 

Тадбирлар ўтадиган ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилиб, маҳаллий ва хорижлик иштирокчилар учун барча шароит яратилди.

Бизнес форум доирасида ташкил этилаётган “Made in Uzbekistan” кўргазмасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган қурилиш моллари, электротехника, фармацевтика, чарм, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, автомобилсозлик  ва бошқа кўплаб турдаги маҳсулотлар, миллий ҳунармандлик буюмлари намойиш этилади. Икки мамлакат тадбиркорлари иштирокида В2В, G2B шаклидаги учрашувлар бўлиб ўтади.

Тадбирда давлатларимиз ишбилармонларининг икки томонлама манфаатли шартномалар имзолаши кутилмоқда.

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА