ФОТОРЕПОРТАЖ
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказининг 111 нафар битирувчисига бакалавр дипломи топширилди.
Тадбирда марказ директори Ойбек Рўзиев, Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари Илҳом Сафаров, Афғонистоннинг Термиз шаҳридаги Бош консули Муҳаммад Идрис Заршуй ва бошқалар битирувчиларни муборакбод этди.
[gallery-12623]
Тўрт йил давомида марказда талабаларнинг замон талаблари асосида таҳсил олиши, ҳар томонлама малакали кадрлар бўлиб етишиши учун машғулот ва дарс жараёнларига малакали профессор-ўқитувчилар жалб этилди.
Шундай қилиб, марказда ўзбек тили ва адабиёти йўналиши бўйича 103 нафар, ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси йўналиши бўйича 8 нафар талаба давлат аттестациясини аъло баҳоларга топшириб, бакалавр даражасига эга бўлдилар. Шунингдек, бир ой давомида амалиёт ўтаб, якуний давлат имтиҳонларини топширдилар.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА