Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонлик Абдулла Меҳмонгелди ўғли: “Бир дарёнинг икки қирғоғидаги бир халқмиз”
09:28 / 2022-09-11

Президентимиз топшириғига мувофиқ кеча Ўзбекистон Республикасининг биродар афғон халқига 58 тонна зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юк автомашиналарида Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва мамлакатимизнинг Мозори-Шарифдаги консуллиги вакиллари топширган бу сафарги беғараз ёрдам аввалгиларидан фарқли равишда бевосита оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларнинг ўзларига тарқатилди. Инсонпарвалик ёрдамининг ҳар бири 50 килограм ун, 25 кило гуруч, 10 килограм шакар, 10 литр ёғ, 10 банка консерваланган гўшт, 10 банка мураббо, 2 қути макарон, 2 қути лапша маҳсулотларидан иборат бўлиб, 420 оилага мўлжалланган.

–Биз бир дарёнинг икки қирғоғидаги бир халқмиз, – дейди афғонистонлик Абдулла Меҳмонгелди ўғли. – Динимиз бир, урф-одат ва қадриятларимиз ўхшаш. Бугун бешафқат ҳаёт яна бизни жиддий синовдан ўтказмоқда. Озиқ-овқат тақчиллигидан азият чекиб турибмиз. Шундай оғир кунларда ён қўшнисига беғараз ёрдам кўрсатаётган давлатингиздан беҳад миннатдормиз.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизматидан олинган маълумотларга кўра, бугун ва эртага ҳам худди шундай маҳсулотлардан иборат инсонпарварлик ёрдами ён қўшни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига етиб боради.

[gallery-8734]

 

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА