Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистондаги зилзилада 600 дан кўп одам ҳалок бўлди
12:51 / 2025-09-01

Шу тун Афғонистон шарқида юз берган 6 балли зилзила натижасида 600 дан ортиқ инсон ҳаёт билан видолашди, 1 500 фуқаро яраланди, деб хабар берди мамлакатнинг “Bakhtar” давлат ахборот агентлиги.

АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, Покистон чегараси яқинида содир бўлган табиий офат Кунар ва Нангарҳор вилоятларини қаттиқ ларзага солган.

Кунар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси баёнотида қайд этилишича, жабрланганларнинг кўпчили Нур Гул, Соки, Ватпур, Маноги ва Чападаре туманлари аҳолисидир.

Ички ишлар вазирлиги ахборотида жароҳатланганларни қутқариш, вайроналарни тозалаш ишлари олиб борилмаётгани таъкидланган. Ҳалок бўлганлар сони бир неча баробар ортиши мумкин.

BBC мухбирига Толибон ҳукумати вакиллари ўнлаб уй вайрон бўлганини айтган. Ҳукумат вакиллари халқаро гуманитар ташкилотлардан узоқ тоғли ҳудудларда олиб борилаётган қутқарув ишларига ёрдам беришни сўраган.

Ер силкиниши кучи икки пойтахт - Кобул ва Исломободда ҳам сезилган.

Б.Худойбердиев, ЎзА