Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистондаги зилзила оқибатида камида 120 киши ҳалок бўлди
11:41 / 2022-06-22

Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика ва Хост вилоятларида зилзила оқибатида камида 120 киши ҳалок бўлди, — деб хабар бермоқда “РИА Новости”.

Дастлабки маълумотларга кўра, Пактикадаги Гиян ҳудудида 100 киши ҳалок бўлган, Хост вилоятидаги Спера туманидаги Дубай қишлоғида эса 20 кишининг жасади эксгумация қилинган.

Мазкур ҳудудларда 22 июнга ўтар кечаси 6,1 магнитудали зилзила қайд этилган.

Қолаверса, бугунги кунда зилзила эпицентри яқинида 96 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келади.