Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистондаги кўмир конида 10 нафар ишчи ҳалок бўлди
11:29 / 2022-02-04

Афғонистон шимолидаги Бағлон вилояти Наҳрайн туманида жойлашган кўмир конида бахтсиз ҳодиса юз берди, қурбонлар камида 10 киши, — дея хабар беради “Tolo News” телеканали.

2020 йил Бағлон яқинидаги Саманган туманидаги кўмир конида ҳам 20 нафар ишчи ҳалок бўлган эди.

Кўмир конларидаги авариялар сонининг ортиб бораётгани Афғонистонда тоғ-кон саноати хавфсизлиги билан боғлиқ хавотирни кучайтирмоқда. Зеро, чекка ҳудудларда қазиб олиш ишлари, асосан, ноқонуний йўл билан амалга оширилади.

АҚШ геология хизмати маълумотига кўра, Афғонистонда триллионлаб долларлик нефт, газ, литий ва бошқа нодир металлар, минераллар мавжуд. Мамлакатдаги беқарор вазият туфайли табиий бойликларнинг катта қисмидан фойдаланилмаяпти.