Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистондаги ҳарбий база портлади
10:09 / 2025-09-22

Якшанба куни тушдан кейин Парвон вилояти Бағром туманидаги ҳарбий база дарвозаси яқинида портлаш содир бўлди, дея хабар тарқатди “Жумҳур” ахборот агентлиги.

- Маҳаллий манбалар ҳодиса “Си Дукан” номи билан машҳур авиация қўналғаси олдида кузатилганини тасдиқламоқда, — дейилган хабарда.

Манбалар таъкидлашича, фожиа ҳудуднинг шарқий кириш қисмида содир бўлган, бошқа маълумот йўқ.

“Си Дукан” мазкур ҳарбий мажмуанинг асосий дарвозаларидан бири ҳисобланади, аксар транспорт воситалари шу назорат манзили орқали ўтади.

Мазкур ҳарбий объект ҳудудига доир чеклов туфайли воқеа ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Ахборотда портлаш Президент Дональд Трамп Бағром авиабазаси америкаликлар томонидан қайтариб ёки босиб олиниши мумкинлиги тўғрисидаги таҳдидли баёнотидан кейин кузатилгани алоҳида таъкидланган.

С.Раҳимов, ЎзА