Афғонистонда юз берган сув тошқини 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Табиий офат Афғонистоннинг шимоли-ғарбида Хирот вилоятида, юз берди деб хабар қилади Tolo News агентлиги.
Вилоят губернатори вакилининг маълум қилишича, ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар аёл ва бир гўдак ҳам бор. Тошқин экин майдонларига ҳамда чорвачиликка жиддий зарар етказган.
Бундан аввал Ariana News телеканали Саманган вилоятида юз берган сув тошқини оқибатида уч киши қурбон бўлгани ҳақда хабар берган эди. Ҳукумат яна қатор вилоятларда сув тошқини юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.