Афғонистонни бошқараётган “Толибон” ҳаракати мамлакат телеканалларида хорижий сериалларни намойиш қилишни тақиқлаб қўйди, деб маълум қилган соҳа вакилларидан бири РИА Новостига.
Авваллари Афғонистонда хорижий сериаллар, жумладан, ҳинд ва турк сериаллари намойиш қилинарди. Ушбу мамлакатларнинг сериаллари ҳам худди мусиқалари каби афғонистонликлар орасида энг оммалашган ҳисобланарди.
“Толибон”нинг маданият ишлари бўйича комиссияси ва тақиқлаш ишлари бўйича вазирлик ходимлари билан соҳа вакиллари ўртасида учрашув пайшанба куни бўлиб ўтган. "Толиблар дари ва пушту тилига ўгирилган ҳар қандай хорижий сериаллар намойишини бас қилишни талаб қилган. Янги ҳукумат, агар ушбу тартиб келгусида бузилса, уни оқлаб бўлмаслигини қатъий таъкидлаган.
Соҳа вакилларининг таъкидлашича, хорижий сериаллар намойишини тақиқлаш телекўрсатувларни бутунлай тўхтатиб қўйиш билан баробар. "Афғонистоннинг киносаноати йўқ ва хорижий сериаллар ўрнини босадиган бирорта ҳам сериал ёки фильм олинмаган. Ушбу тақиқ умуман, телевизорларни ўчириб қўйишни англатади", — дейилади хабарда.