Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда хайрия тушлигида 450 киши заҳарланди
12:09 / 2023-08-08

Афғонистоннинг Хост вилоятида хайрия тушлигидан кейин тахмина 450 киши заҳарланди, деб хабар тарқатди РИА Новости маҳаллий жамоатчилик соғлиқни сақлаш департаменти раҳбари Фозил Карим Мандозай.

“Жами 450 киши атрофида, шундан 90 нафари болалар, 120 нафари аёллар ҳозир касалхонада даволанмоқда”, – деган Мандозай.  

Соғлиқни сақлаш соҳаси вакилларининг таъкидлашича, заҳарланишга айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. Асосий сабаб  ошпазларнинг эҳтиётсизлиги бўлиши мумкин.  

Маҳаллий полиция вакилининг маълум қилишича, воқеа юзасидан тергов ишларини хавфсизлик хизмати олиб бормоқда.