Афғонистонда сув тошқини: қурбонлар 9 киши
«РИА Новости» маҳаллий аҳоли гувоҳлигига таяниб хабар беришича, Афғонистон шарқида, Нуристон провинциясида сув тошиб, камида 9 киши ҳалок бўлди, шунча одам жабрланди. Маҳаллий ахборот ва маданият бошқармаси маълумотига кўра, табиий офат Вама округи Кордар туманида рўй берган.
Қайд этилишича, сув тошқини юзлаб гектар қишлоқ хўжалиги экинлари майдонини ювиб кетган, минтақдаги кўприклардан бирини вайрон қилган.