Афғонистонда содир этилган террор ҳаракати оқибатида 31 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг шарқида янги террорчилик ҳаракати содир этилди.
Бу ҳақда “Anadolu Ajansı” Ғазна вилояти ҳокими маъмурияти матбуот котиби Воҳидулла Жумазоданинг сўзларига таяниб маълум қилган.
Ахборот манба хабарида қайд этилишича, ҳодиса оқибатида 31 киши ҳалок бўлган, 24 киши жароҳатланган.
Мина қўйилган автомобиль номаълум одамлар томонидан махсус хизмат бўлинмаси биноси олдида портлатилган.
Ҳозирча бошқа тафсилотлар келтирилмаган.