Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
09:48 / 2022-02-05

Эпимарказ Тошкентдан 573 км узоқда

Афғонистонда жорий йил 5 февраль куни содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сезилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан 09:16 да (05.02.2022 йил, Гринвич бўйича 04:16 да) Афғонистонда зилзила содир бўлган.  

Зилзила координаталари: 36,32 градус шимолий кенглик; 71,09 градус шарқий узунлик.

Магнитуда М=6,8. Чуқурлик 225 км. Зилзила эписентри Тошкентдан 573 км жанубий-шарқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

Сурхандарё вилоятида 4 балл, 355 км.

Фарғона вилоятида 3-4 балл, 455 км.

Сирдарё вилоятида 3-4 балл, 506 км.

Андижон вилоятида 3-4 балл, 508 км.

Жиззах вилоятида 3-4 балл, 510 км.

Самарқанд вилоятида 3-4 балл, 518 км.

Наманган вилоятида 3-4 балл, 523 км.

Қашқадарё вилоятида 3-4 балл, 545 км.

Тошкент шаҳрида 3 балл, 573 км.
Навоий вилоятида 3 балл, 653 км.
Бухоро вилоятида 3 балл, 698 км.
Хоразм вилоятида 2-3 балл, 1074 км.

Қорақалпоғистон Республикасида 2 балл, 1198 км.

ЎзА