Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда сеҳргарликка қарши кураш, SpaceXнинг сунъий йўлдош учиришдан мақсади, Нигердаги сўнгги ҳолат… (+видео)
21:35 / 2023-08-11

Жумадан жумагача

Ассалому алайкум. Сиз билан ўтган ҳафта жаҳонда бўлиб ўтган воқеаларга қараб чиқамиз.  

Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон коррупцияда айбланиб уч йил муддатга қамалганини “Al Jazeera” ва қатор нашрлар ёзди. Имрон Хон 2022 йилда ишончсизлик “вотуми” асосида лавозимидан озод қилинган эди. У бош вазирлиги даврида хорижий етакчилардан олган совғаларини 630 минг долларга сотиш билан ҳам айбланган. Ўтган май ойида собиқ вазирнинг ҳибсга олиниши норозилик келтириб чиқаргани боис қўйиб юборилган эди.  

Дунё ҳамжамияти эса узоқ чўзилган Украина – Россия низосини тўхтатишга уриниб, дипломатик музокара олиб бормоқда. Ўтган ҳафта Жидда шаҳрида бўлиб ўтган музокарада Саудия ҳукумати ўзининг келишув дастурини тақдим этган. Келтирилган таклифдан Россия ҳам хабардор. Тинчлик режасига кўра, Украина давлатининг яхлитлиги, фронт бўйлаб ўт очишни тўхтатиш, БМТ ҳамкорлигида тинчлик музокараларини бошлаш ва асирларни алмашишга тўғри келади.

Бошида Путиннинг “Ҳарбий операция”си сифатида бошланган ушбу ҳаракат аслида бир ёки икки ҳафтада тугаши керак эди. Аммо кўриб турибсизки ҳозир 2023 йилнинг август ойи.  

Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, Кремль 2024 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган сайловларда республикачиларнинг ғалабасини кутаётгани ва шу орқали муаммога ечим топишга ҳаракат қилиб кўришини айтади.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/_S8BW0AYb5Q" title="Жумадан жумагача. Афғонистонда сеҳргарликка қарши кураш, SpaceXнинг сунъий йўлдош учиришдан мақсади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Дунё ҳамжамияти эса шу нуқтада эътиборини Африкага қаратишга ҳам мажбур бўлмоқда. Хусусан, Нигердаги давлат тўнтаришининг кўлами ҳам кенгайиб бормоқда. Исёнчи ҳарбийлар мамлакатга ташқи давлатларнинг бостириб киришини сабаб қилиб ҳаво кенгликларини ёпиб ташлаган. Аввалроқ Ғарбий Африка мамлакатлари иқтисодий ҳамжамияти мамлакат президенти озодликка чиқмаса ҳарбий куч ишлатишини айтган эди. Хабарларга кўра, ҳарбийлар аралашув режаси аллақачон ишлаб чиқилган. Спутник радиосига кўра, исёнчилар “вагнерчилар”дан ёрдам сўраган.

Вазиятга Африка Иттифоқидан ташқари БМТ ҳам аралашган. Европа Иттифоқи эса исёнчиларга санкция қўллаш орқали “тарсаки” бермоқчи. Ташкилотлар жараёнда шунчаки кузатувчи бўлиб қоладими ёки йўқ буни вақт кўрсатади.

Осиёда эса Хитойлик дипломатлар Америкалик ҳамкасбларидан норози. Чинликлар АҚШнинг миллий хавфсизликка ҳаддан зиёд эътибор бериб, савдо, илмий ва технологик соҳаларни сиёсийлаштириш ва қуролга айлантириб юбораётганидан нолийди. Аввалроқ Wall Street Journal Жо Байден сунъий интеллект ва технологик қурилмалар учун керакли чипларни Хитойга экспорт қилишда чеклов ўрнатиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди. Шу сабабли, Financial Times айтябдики, ҳозирданоқ Хитой чиплар учун Америка компанияларига 5 миллиард долларлик буюртма берган.  

Афғонистонда эса “Толибон” ҳаракати шариатга зид бўлган маросимлар, урф – одатларни ўтказганларга қарши курашни бошлади. Уларнинг айтишича, сеҳргарлар ва жодугарлар оилада низо келтириб чиқаради.  

Бу вақтда Америкада эса SpaceX Starlink интернет сунъий йўлдошини орбитага чиқарди. Компания эса аллақачон ушбу сунъий йўлдошларнинг 4,8 мингдан зиёдини орбитага учирган . Мақсад глобал интернет тармоғининг орбитал тармоғини тўлдириш.

Кейинги ҳафта сиз билан яхши хабарларни муҳокама қиламиз деб умид қиламиз. Саломат бўлинг.

Сардорбек Поёнов, Искандар Исматов (видео), ЎзА.