Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда ўзбек тилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди
16:40 / 2022-01-15

Мозори-Шариф шаҳрида жойлашган “Туркистон” хусусий университетида Афғонистонда ўзбек тилига расмий тил мақоми берилганининг 18 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Анжуманда Балх ва “Туркистон” университетлари ўқитувчи, талабалари, маҳаллий ўзбек диаспораси зиёлилари иштирок этди.

“Туркистон” университети ректори Абдул Ҳодий Қодирий 2004 йил Лойи-Жирғада пушту ва дарий тиллари қатори ўзбек тилига ҳам расмий мақом берилганини таъкидлади. Мамлакат муваққат ҳукумати бугунги кунда янги Конституция лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида ўзбек тилининг Афғонистондаги мавқеини эътиборга олиши кўзда тутилган.

Тадбирда Ўзбекистон томонидан Афғонистонга кўрсатилаётган иқтисодий ва гуманитар кўмак, буюк муҳаддис алломаларимиз Имом Бухорий ва Имом Термизий, ўзбек халқининг жаҳон илм-фани ва тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси ҳақида сўз юритилди.

 Бугунги Афғонистон ёшлари қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистондаги тенгқурлари билан маданий-маърифий алоқани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. 

Хусусан, мамлакатимиз олий ўқув юртларида кўплаб афғон ёшлари ҳам таҳсил олишмоқда. Улар ўз ватанига қайтгач, халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали фаолият олиб боришади.

Учрашувда ўзбек халқининг жаҳон тамаддуни ва ислом маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси, ўлмас миллий анъаналари алоҳида таъкидланди. Афғонистон олий ўқув юртлари вакиллари томонидан ўзбек тили ва адабиёти асосчиси Алишер Навоийнинг бой ижодий, маънавий мероси, буюк мутафаккир қаламига мансуб асарлар, шунингдек, Афғонистонда ўзбек тили ва адабиёти ривожига катта ҳисса қўшган олимлар, мутахассислар ҳаёти ва фаолиятига бағишлаб тайёрланган маърузалар тингланди.


ЎзА