English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда ўғил болалар учун мактаблар ва мадрасалар фаолиятини бошламоқда
12:08 / 2021-09-18

Афғонистонда ўғил болалар учун барча мактаблар ва масжидлар ҳузурида расман очилган мадрасалар шанба кунидан бошлаб фаолиятини бошлайди, деб хабар бермоқда Tolo News телеканали “Толибон” ҳукуматининг таълим вазирлиги берган маълумотга таяниб.

"Вақтли ҳукуматнинг таълим вазирлиги жума куни ўғил болалар учун мактаблар ва масжидлар ҳузурида расман рўйхатдан ўтган мадрасалар шанба кундан бошлаб  (18 сентябрдан)  фаолиятини қайта йўлга қўйишини ҳамда барча ўқитувчилар ва ўғил болалар ўз мактабларига келиши кераклигини, маълум қилди”, -дейилади телеканал берган хабарда.