Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда масжидда уюштирилган портлаш 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди
18:03 / 2022-04-21

Пайшанба куни Афғонистоннинг шимолидаги Балх вилояти маъмурий маркази ҳисобланган Мазори-Шариф шаҳрида масжидда кучли портлаш содир этилди.

Khaama Press агентлигининг маҳаллий тиббий муассаса вакилига таяниб ёзишича, портлаш 30 га яқин кишининг ҳаётига зомин бўлган. Шифокорларнинг маълум қилишича, яна 80 киши касалхонага ётқизилган. 

Aamaj News агентлигининг дастлабки маълумотида келтирилишича, воқеа масжид яқинида содир бўлган, кейинроқ портлаш масжид биносининг ўзида содир этилгани ҳақида хабар тарқалди.