Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда масжидда портлаш содир этилди
16:45 / 2021-10-08

Портлаш Қундуз вилоятидаги шиалар масжидида содир этилган, деб маълум қилишган гувоҳлар РИА Новостига. Хабарда таъкидланишича, бомба номоз ўқилаётган пайтда портлатилган.

Бошқа бир гувоҳнинг айтишича,  қўпорувчилик оқибатида камида 30 киши қурбон бўлган, 70 га яқин киши жароҳат олган.

Хабарда таъкидланишича, ушбу қўпорувчилик учун жавобгарликни ҳали ҳеч ким ўз зиммасига олмаяпти.

Куни кеча Афғонистон пойтахти Кобулдаги Идгоҳ масжидида ҳамда Жалолободда диний мадрасада  иккита теракт уюштирилган эди. Натижада жами 19 киши ҳалок бўлиб, 50 га яқин киши жабр кўрганди.

Ушбу икки терактда ҳам “Ислом давлати” жангариларинг қўли борлиги маълум қилинганди.