Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда ЖССТ кўмак бераётган тиббий муассасаларнинг 80 фоизи ёпилиши мумкин
17:52 / 2025-04-09

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маблағ танқислиги сабабли Афғонистондаги мазкур ташкилот томонидан қўллаб-қувватланадиган муҳим тиббий муассасаларнинг 80 фоизи ёпилиши мумкинлигидан чуқур хавотир билдирмоқда. Таъкидланишича, энди миллионлаб одам, жумладан аёллар, болалар, кексалар, кўчирилганлар ва қайтганлар каби заиф гуруҳлар тиббий ёрдамдан маҳрум бўлади.

Март ойи ҳолатига кўра, мамлакатдаги 167 соғлиқни сақлаш муассасаси маблағ етишмаслиги сабабли ёпилган. Натижада 25 вилоятда 1,6 миллион киши ҳаётий муҳим тиббий ёрдамдан маҳрум. ЖССТ ҳисобига кўра, июнгача яна 220 га яқин шифохона ва клиника фаолиятини тўхтатади.

Шимол, ғарб ва шимоли-шарқдаги соғлиқни сақлаш марказларининг учдан бири ишламаяпти. Шу боис ЖССТ яқинлашиб келаётган гуманитар инқироздан огоҳлантирмоқда.

– Бу рақамлар шунчаки ҳисобот эмас, – дейди Афғонистондаги ЖССТ миссияси раҳбари доктор Эдвин Чениза Сальвадор. – Ҳозирги вазиятда хавфсиз туға олмайдиган оналар, ҳаётни сақлаб қоладиган эмлашдан маҳрум болалар, ҳалокатли касалликлар авж олишидан ҳимояланмаган жамоалар кўпаймоқда.

В условиях критически низких показателей иммунизации в Афганистане дети подвергаются повышенному риску предотвратимых заболеваний и смерти.

Молиялаштириш қисқаришидан олдин ҳам соҳа жуда кўп фавқулодда вазиятларга дуч келган. Масалан, қизамиқ, безгак, данг иситмаси, полиомиелит, Қрим-Конго геморрагик иситмаси каби хасталиклар урчимоқда. Соғлиқни сақлаш муассасалари ёпилгач, бундай касалликларга қарши кураш  жиддий равишда сустлашган ёки бутунлай тўхтаган. Жорий йилнинг дастлабки икки ойида мамлакатда қизамиқ билан боғлиқ 16 000 ҳолат қайд этилиб, 111 бемор вафот этди. Қизамиққа қарши вакцинанинг биринчи дозаси атиги 51, иккинчиси навбатида эса 37 фоиз қамраб олинди, холос. Яъни, эмлаш даражаси жуда паст. Бу болаларда қизамиқнинг олдини олиш, эҳтимолий даволаш имконияти бой берилади, дегани.

Айрим донорлар Афғонистон соғлиқни сақлаш соҳасини қўллаб-қувватлашда давом этаётган бўлса-да, ривожланишга кўмаклашиш устуворлиги ўзгариши туфайли молиялаштириш сезиларли даражада камайди. Афсуски, эҳтиёж юқорилигича қолмоқда ва ҳозирги ёрдам миллионлаб афғонларга муҳим тиббий хизмат кўрсатишни сақлаб қолиш учун етарли эмас.

– Айни фавқулодда гуманитар ҳолат мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш йўлида йиллар давомида эришилган ютуқлар қўлдан бой берилиши таҳдидини юзага чиқармоқда, – дея хулоса қилган Сальвадор. –Жамоавий ёрдамсиз ўтаётган ҳар бир кун кўпроқ азоб-уқубат, олдини олиш иложсиз ўлим ва тиббиёт инфратузилмасига узоқ муддатли зарба, демакдир.

С.Раҳимов,ЎзА