Афғонистонда интернет ва мобил алоқа тикланди
Афғонистонда қарийб 72 соат давом этган умумий узилишдан сўнг интернет ва телекоммуникациядан фойдаланиш хизмати тикланди. Бу ҳақда “Khaama press” нашри мамлакатнинг турли минтақаларидаги манбаларига таяниб ёзди.
"Afghanistan International” ташкилоти маълумотига кўра, интернетга уланиш Бош вазир вазифасини бажарувчи Ҳасан Охунд буйруғи билан тикланган. Аввалроқ айрим оммавий ахборот воситалари орқали, гўё, мамлакатда интернетга уланиш умуммиллий даражада тақиқлангани ҳақида хабар тарқалганди. Ҳукумат ушбу ахборотни кескин инкор этиб, ҳақиқатга тўғри келмасилигини маълум қилди. Расмийлар таъкидлашича, ҳодиса айни пайт алмаштирилаётган оптик толали инфратузилма ёмонлашуви туфайли юзага келган.
– Мазкур баёнот Толибон ҳукуматининг банк, савдо, авиация ва миллионлаб афғонлар кундалик ҳаётига таъсир кўрсатган кенг кўламли алоқа узилишига илк расмий жавоби бўлди, – дейилган хабарда.
С.Раҳимов, ЎзА