Aфғонистонда икки йил ичида БМТнинг 38 нафар ходими ҳалок бўлди
2021 йил август ойидан бери Aфғонистонда БМТ Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармасининг 38 нафар ходими ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда ташкилотнинг ушбу мамлакат бўйича вакили Даниэль Питер Эндрес “TOLOnews”га маълумот берган.
Марҳум мутахассисларнинг аксарияти болаларни полиомиелитга қарши эмлаш ва далаларни тозалаш билан шуғулланган. Маблағ етишмовчилиги кузатилаётганигига қарамай, ўтган йил БМТ ходимлари Aфғонистоннинг 401 туманидаги 26 миллиондан зиёд аҳолига инсонпарварлик ёрдами кўрсатган.
2022 йил февралда шимолий Қундуз ва Тоҳар вилоятларида номаълум қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужум натижасида саккиз нафар тиббиёт ходими, жумладан, тўрт аёл отиб ўлдирилган.