Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда автобус портлаши оқибатида камида 16 киши ҳаётдан кўз юмган
10:30 / 2021-05-10

Афғонистонда йўл четидаги минанинг ҳаракатга келтирилиши оқибатида содир бўлган Автобус портлашидан кейин камида 16 киши ҳаётдан кўз юмган, бир неча киши жароҳатланган.

РИА Новости” нинг маҳаллий манбага асосланиб берган хабарида айтилишча, ҳодиса Афғонистон жанубидаги Зобул вилоятининг Шаҳри Сафо туманида содир бўлган.

Бошқа бир манбанинг маълум қилишича, автобусда жами 25 нафар йўловчи бўлиб, уларнинг барчаси ҳалок бўлган бўлиши мумкин.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистон ғарбидаги мактаблардан биридаги портлаш 55 кишидан ортиқ кишининг умрига зомин бўлгани маълум қилинганди.