Афғонистонда 4 киши табиий офатдан қурбон бўлди
Афғонистон пойтахти Кобул яқинида жойлашган Майдон Вардак ва Логар вилоятларида кучли ёғингарчилик ва тошқин туфайли тўрт киши ҳалок бўлди, тўрт киши яраланди ва юзлаб одам уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
"Tolo News" хабарига кўра, 270 га яқин уй вайрон бўлган. Ҳаётдан кўз юмганлар орасида уч нафар бола ҳам бор.
Расмийлар билдиришича, сув босган йўллар тозаланмоқда. Жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиляпти. Жумладан, озиқ-овқат ва чодирлар етказила бошланди.