Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон ва Покистон зиддияти: Музокаралар натижа бермаяпти, тўқнашувлар давом этмоқда
16:25 / 2025-12-09

Жума куни кечқурун Покистон ва Афғонистон чегара ҳудудида ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувлар юз берди. Таъкидланишича, воқеада ҳеч ким қурбон бўлмаган.

“Толибон” вакили Забиҳулла Мужоҳид Покистон кучлари Афғонистон жанубидаги Қандаҳор минтақасида ҳужум бошлаганини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, бунинг ортидан афғон томонининг жавоб чоралари кўрилган. 

Покистон расмийлари эса “Толибон”ни чегара бўйлаб “сабабсиз” отишмаларда айблади. 

Тўқнашувлар Исломобод ва Кобул ўртасида Саудия Арабистони пойтахти Ар Риёдда бўлиб ўтган навбатдаги музокаралар барбод бўлганидан кейин содир бўлди, иккала томон ҳам музокараларни натижасиз, деб эълон қилишди.

Шанба куни эса икки мамлакат чегараларида яна отишмалар бошланган. “Толибон” вакиллари Покистон армияси томонидан ўққа тутилган отишмаларда беш киши ҳалок бўлганини айтди.

Ўз навбатида, Покистон ҳукумати афғон кучларини Чаман туманида чегара бўйлаб отишмалар уюштираётганликда айбламоқда.

С.Раҳимов, ЎзА