French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон ва Хитой ҳаво орқали ўзаро маҳсулот етказиб беради
10:18 / 2023-10-09

Афғонистон ва Хитой ўртасида тўғридан-тўғри маҳсулот етказиб бериш мақсадида Кобул ва Шанхай ўртасида ҳаво йўлаги ишга тушди, деб хабар берди “Bakhtar” агентлиги.

Ҳаво кўприги очилиши маросимида Афғонистон муваққат ҳукуматида Бош вазирнинг иқтисодий масала бўйича ўринбосари Абдул Ғани Бародар Охунд “мамлакат иқтисодиёти тадбиркорлар, саноатчилар саъй-ҳаракати натижасида ривожланмоқда”, дея таъкидлади.

У Афғонистонда иқтисодий вазият яхшиланаётганини “бутун дунё эътироф этаётганини” ҳам қўшимча қилган.

Толибон ҳукумати баҳорда берган маълумотга кўра, 20 мартда тугаган ҳижрий йил бўйича Афғонистон экспорти аввалги йилга нисбатан 63 фоиз ошиб, 1,9 миллиард долларга етган.