Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон президенти толиблар жуда шафқатсиз бўлиб кетганини таъкидлади
17:31 / 2021-08-02

Афғонистон президенти Ашраф Ғани “Толибон” жангарилари аввалгидан ҳам шафқатсиз бўлиб кетганини таъкидлади.

"Баъзилар “Толибон” ўзгарган дейишади. Ҳа, улар ўзгарган, улар янада шафқатсизроқ бўлиб кетишган", - деди Ғани мамлакат парламентида сўзга чиқиб.

Афғонистон президентининг фикрича, толиблар тинчликка интилаётганини намойиш қилмаяпти ва “жанг майдонида” вазият ўзгармагунча музокаралар столига ҳам ўтирмайди.

Яна бир хабарда Афғонистон президентининг катта маслаҳатчиси Каломуддин Шинвари  РИА новостига интервью бера туриб, “Толибон” ҳаракатини Покистон қўллаб-қувватлаётганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади” деди.

"Менинг ҳисоблашимча, уларнинг ёрдами шунчалик аёнки, ҳатто жавоб беришнинг ҳам ҳеч қандай маъниси. Дунёда ҳеч ким бундан шубҳа қилмаса керак", - дея жавоб берди Шинвари  

Сўнгги хабарларга кўра, Афғонистон мудофаа вазирлиги ўтган куни Афғонистон қуролли кучлари “Толибон” ҳаракатининг 455 жангарисини йўқ қилгани, 232 нафари яралангани ҳақда баёнот берган.

Хабарда ҳукумат ҳарбийлари Афғонистоннинг 15 та вилоятида ҳарбий ҳаракатлар олиб боргани таъкидланади.

(С.Раҳимов)