Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон Москвадан ҳарбий вертолётлар сотиб олмоқчи
11:55 / 2021-08-13

Кобул Москвага ҳарбий вертолётлар сотиб олиш истаги билан мурожаат қилган, эндиликда мазкур сўровга Москванинг жавобини кутиб турибди.

ТАСС хабарига кўра, бу ҳақда Афғонистон ташқи ишлар вазири «Москва садоси» радиостанцияси эфирида маълумот берган. 

«Биз ўз ҳарбий қудратимизни ошириш мақсадида Россия томонига янги вертолётларни сотиб олиш бўйича таклиф бердик. Албатта, бу вертолётларни биз ўз маблағимизга харид қиламиз. Мен бу борада Россия ҳукумати қарорини кутиб турибман», деди афғон ташқи ишлар вазири радиоэфирда.