French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон: Миллий радио ва телевидение офиси ҳукумат назоратига қайтарилди
11:02 / 2021-08-09

Афғонистон махсус хизматлари бир неча туманлари толибонлар томонидан эгалланган Қундуз шаҳрини жангарилардан тозалаш амалиётига киришди.

“Мамлакат мудофаа вазирлиги тарқатган маълумотда айтилишича, махсус хизмат ходимлар шаҳарнинг марказий майдонлардан бирини ва бу ерга ёндош мавзеларни, шунингдек, миллий радио ва телевидение офисини ҳукумат назоратига қайтарди”, дейилади Ariana News хабарида.

Махсус хизмат кучлари қўмондони Тож Муҳаммаднинг айтишича, толибонлар кейинги 24 соат давомида Қундузга ҳужумни фаоллаштирган, лекин ҳукумат қўшинларининг қаршилиги туфайли катта талафатлар кўрган.