French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон инвесторларга узоқ муддатли яшаш рухсатномасини бермоқчи
11:49 / 2026-02-10

Афғонистон муваққат ҳукумати хорижий тадбиркорларни жалб этиш мақсадида янги ташаббусни кўриб чиқмоқда.

Гап шундаки, яқинда мамлакат Иқтисодий комиссияси Афғонистонга сармоя киритмоқчи бўлган хорижий инвесторлар учун вақтинча яшаш рухсатномаси бериш масаласини муҳокама қилди.

Йиғилиш якунига кўра, ушбу таклиф маъқулланиб, ижро учун масъул бўлган тегишли қўмитага йўналтирилди. Режага биноан, киритилган инвестиция миқдорига қараб хорижий фуқароларга 1 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга яшаш рухсатномаси берилиши мумкин.Ҳозирча дастур қачон амалга оширилиши бўйича аниқ маълумот мавжуд эмас.

Экспертлар фикрича, узоқ муддатли яшаш ҳуқуқининг таклиф этилиши Кобул учун халқаро яккаланишни юмшатиш ҳамда ҳозирги мураккаб иқтисодий шароитда фаолият юритишга тайёр бўлган бизнес вакилларини жалб этишда самарали воситалардан бири бўлиши мумкин.

Ф.Яхшибоева, ЎзА