Афғонистон делегацияси Бухорода
Афғонистон Ислом Республикасининг Қишлоқ хўжалиги, ирригация ва чорвачилик вазири Отауллоҳ Умарий бошчилигидаги делегация Бухорога келди.
Ташриф доирасида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг янги йўналишлари, хусусан, қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаларидаги имкониятлар кўриб чиқилди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида илғор тажрибаларни ўрганиш, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш йўлидаги бундай ташрифлар минтақавий озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришда муҳим аҳамият касб этади.

Ташриф дастурига кўра, делегация вилоятдаги йирик корхона ва фирмалар фаолияти билан танишади, тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойларга саёҳат ташкил этилади.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.