Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистон армияси “Толибон” ҳаракатининг 189 нафар жангчисини йўқ қилди
13:05 / 2021-07-29

Афғонистон армияси ҳарбий хизматчилари сўнгги кунда “Толибон” ҳаракатининг 189 нафар жангарисини йўқ қилди, яна 138 таси ярадор қилинган.

Бу ҳақда 28 июлда Афғонистон мудофаа вазирлиги Twitterдаги саҳифасида маълум қилди.

Афғонистон миллий мудофаа ва хивфсизлик кучлари (АНСОБ) Кандоҳор, Забул, Хирот, Жузжан ва  Гилменд вилоятларида толибларга қарши муваффақиятли ҳарбий амалётлар ўтказди.  Шунингдек, жангарилар ўрнатиб кетган 32 та қўлбола портловчи қурилмалар зарарсизлантирилган.

Куни кеча НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан телефонда гаплашиб,  Афғонистон армиясини ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш ва молиявий ёрдам воситасида қўллаб-қувватлашни давом эттиришни маълум қилганди.  

Хабарда келтирилишича, 2024 йилгача  Афғонистон АҚШ ва НАТОдан ҳар йили 4 миллиард доллар миқдорида ёрдам олиб туради.