Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғон ёшлари кураш мусобақаларида беллашди
10:30 / 2024-03-11

Афғонистоннинг Бағлон вилоятида ўзбек спорти кураш бўйича ўтказилган мамлакат чемпионати минг-минглаб кураш спорти ишқибозларини қизғин беллашувлардан завқ олишга чорлади.

Чемпионатда 150 нафардан ортиқ спортчи ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб борди.  

Икки кун давом этган мусобақаларни 15 нафар маҳаллий кураш ҳакамлари бошқариб борди. Уларнинг бир неча нафари Тошкентда Халқаро кураш институти томонидан ўтказилган семинарларда малака оширган мутахассислар экани беллашувларнинг халқаро кураш қоидалари асосида ўтказилишини таъминлади, дейилади Халқаро кураш ассоциацияси хабарида.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА