French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғон профессорлари Термизда
20:19 / 2024-02-11

Афғонистондаги Жаузжон университетининг бир гуруҳ профессорлари Сурхондарё вилоятида бўлиб, Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази билан яқиндан танишди.

Меҳмонларга марказ раҳбари Ойбек Рўзиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги дунёда муқобили йўқ таълим даргоҳида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Профессорлар қўшни мамлакат фуқароларининг ўқиши, касб сирларини мукаммал эгаллаши ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиши учун марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Касб ўрганаётган тингловчилар билан суҳбатлашди.  

Айни пайтда ўқув марказида 150 нафар афғон фуқароси қисқа муддатли курсларда ўқиб, турли касб сирларини чуқур ўрганмоқда. Замонавий марказ иш бошлаганидан буён 500 дан ортиқ афғонстонлик ёшлар таълим олиб, олий ва ўрта махсус маълумотли дипломга эга бўлди.  

¬–Биз бир дарёнинг икки қирғоғида яшайдиган бир миллатмиз,¬–деди Жаузжон университети профессори Нуруллоҳ Олтой. ¬ –Тилимиз, томиримиз, динимиз, қадриятларимиз ҳам бир. Ўтмишда ҳам буюк аждодларимиз илм излаб, жаҳон кезган, дунёга зиё нурини сочган. Ана шундай буюк алломалар авлоди бўлганимиздан фахрланамиз. Бу даргоҳда таълим олаётган афғон ёшларида ўтмишдаги аждодларнинг юксак фазилатини кўргандек бўлдим. Илмга, ўзлари қизиққан касбни ўрганишга чанқоқлигидан, изланувчанлигидан, уларнинг илм-фан сирларини яхши эгаллаши учун шундай шароит яратилганидан беҳад қувондим.  

Сафар доирасида афғонистонлик профессор Нуруллоҳ Олтой, Ашраф Шарифи ва Вакил Вакилзода таълим маркази ҳовлисига эзгу ниятлар билан мевали дарахт кўчатлари ўтқазди.  

Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири