Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғон дипломати: мамлакатда 21 террорчи гуруҳ фаолият юритмоқда
13:46 / 2023-08-17

Ҳозир Афғонистон ҳудудида йигирмадан зиёд террор гуруҳи фаолият олиб боряпти, айни ҳолат минтақага хавф солмоқда. Бу фикр Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси, Толибон ҳукуматга келишидан аввал ушбу лавозимга тайинланган Муҳаммад Зоҳир Агборга тегишли.

У “Азия плюс” нашрига интервьюсида, жумладан, шундай деган:

- Афғонистоннинг турли ҳудудларида 21 террор гуруҳи мавжудлиги минтақа ва дунё учун жиддий хатар туғдирмоқда. Техникумлар ёпилиши, жиҳодий мадрасалар очилишига гувоҳ бўляпмиз. Бу ҳазил гап эмас, муаммолар жиддий оқибат келтириб чиқаради.

Дипломат таъкидлашича, икки йил аввал Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган Толибон ҳаракати “яхлит ҳукумат туза олмаган ва бунинг уддасидан чиқа олмайди ҳам.

Январь ойида “The Independent Persian” газетаси Толибон ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги қарори билан Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбор лавозимидан четлатилганини ёзган эди.  Шундан сўнг элчининг ўзи Душанбедаги фаолияти давом этаётгани тўғрисида баёнот берган.