Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғон аёллари Кобулда инсон ҳуқуқлари поймолига қарши инқилоб бошладилар
09:37 / 2023-03-02

Афғон аёллари гуруҳи 25 февраль куни Афғонистонда инсон ва хотин-қизларнинг асосий ҳуқуқлари учун Кобулда аёллар инқилоби бошланганини эълон қилди, деб хабар берди маҳаллий “Khaama Press” агентлиги.

Ташкилотчилардан бири Дони Сафий сўзларига кўра, ҳаракат “фуқаролар, айниқса, аёлларнинг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган”.

“Биз бу компанияни аёлларга нисбатан адолатсизлик ва тенгсизликка қарши курашиш учун бошладик”, деди у.

Сафийнинг айтишича, ҳаракат тарафдорлари  сафида ўқитувчилар ва  бир неча давлат хизматчиси бор.

“Жамият фақат аёлларнинг иштироки билан ривожланиши мумкин. Хотин-қизлар мамлакат тараққиётида муҳим ўрин эгаллаши мумкин бўлишига қарамай, муваққат ҳукумат уларга рухсат бермаяпти”, деб фикр билдирди Сафий.

Халқаро ташкилотларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йилда мамлакатнинг  28 миллион аҳолиси инсонпарварлик ёрдамига муҳтож бўлиши, мамлакат аёлларининг ярми эса жиддий очликдан азият чекиши ҳақида айтилмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Афғонистондаги аёлларнинг ўз юртида қувғинга учраётгани, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол этилаётганини хавотир билан таъкидлаган эди.

 

ЎзА