Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда содир этилган портлашлар оқибатида етти киши ҳалок бўлди
09:38 / 2020-10-17

Афғонистоннинг Ғор ва Пактика вилоятларида содир бўлган портлашлар оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди.


Афғонистоннинг Ғор ва Пактика вилоятларида содир бўлган портлашлар оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳатланди.

“REGNUM” агентлигининг “Синьхуа” маълумотига асосланиб берган хабарига кўра, дастлаб Ғор вилоятида қўлбола усулда тайёрланган портловчи мослама билан микроавтобус портлатилган. Ундаги етти киши воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳукумат бунинг учун жавобгарликни толибонлар зиммасига юклаган. Шундан сўнг Пактика вилоятидаги портлаш содир этилган, бу ерда қурбонлар йўқ, бир неча киши жароҳатланган.