Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда Ислом давлати олий қозиси йўқ қилинди
08:20 / 2020-08-19

Афғонистон куч ишлатар тизими вакиллари “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг минтақадаги "олий қози"сини бартараф этишга муваффақ бўлишди.


Афғонистон куч ишлатар тизими вакиллари “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг минтақадаги "олий қози"сини бартараф этишга муваффақ бўлишди. Ушбу хабарни Хавфсизлик бўйича миллий директоратга таяниб, “TOLO News” телеканали тарқатган.

"Абдулла Оракзай 2 август куни Нангорҳор вилоятида жойлашган қамоқхонага уюштирилган ҳужум ижрочиларидан бири эди", - дейилади баёнотда.

Ўша ҳодиса оқибатида 29 киши ҳалок бўлиб, 50 киши яраланган. Ҳужум бўйича масъулиятни ИД жангарилари ўз зиммаларига олишганди.

Қайд этилишича, Ислом давлати бўлинмаларининг бирида бошлиқ бўлган ушбу марҳум жангари Хуросонда, шунингдек, "тинч аҳоли вакилларини бошни танадан жудо қилиш орқали қатл этиш, жангарилар билан мажбурий никоҳ ўқиттириш" сингари ғайри оддий фармон ва буйруқлар чиқарилишига ҳам алоқадор экан.