Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда автомобиль портлаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди
17:57 / 2020-05-04

“Толибон” гуруҳи жангарилари миналаштирган автомобиль портлаши оқибатида ҳукуматнинг 18 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди.


“Толибон” гуруҳи жангарилари миналаштирган автомобиль портлаши оқибатида ҳукуматнинг 18 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. TOLO News телеканалининг маълум қилишича, воқеа мамлакатнинг жанубий қисмида Гильменд вилоятида содир этилган.

Портлаш якшанба куни кечқурун Нахре Сераж туманида амалга оширилгани айтилмоқда. Миналаштирилган автомобиль Афғонистон миллий армияси турган блокпости ҳамда миллий хавфсизлик директорати ёнида портлаган.

Хабарда портлаш учун жавобгарликни “Толибон“ ҳаракати ўз зиммасига олгани айтилмоқда.