Афғонистонда автомобиль портлади ва 6 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Ғазна провинциясида автомашина портлаши оқибатида тинч аҳоли орасидан 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 8 киши яраланди.
Афғонистоннинг Ғазна провинциясида автомашина портлаши оқибатида тинч аҳоли орасидан 6 нафар фуқаро ҳалок бўлди, яна 8 киши яраланди. Ушбу маълумотни “Tolo News” телеканали вилоят губернатори матбуот котиби Воҳидулла Жумазодага таяниб тарқатди.
Хабарномада айтилишича, ҳодиса бугун маҳаллий вақт билан тахминан 16.00 да Жагату округида юз берган. Жумазоданинг баёнотига қараганда, машинага бомбани «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари ўрнатишган.
Толиблар эса ҳозирча воқеа учун масъулиятни ўз зиммаларига олганича йўқ.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва авваллари мамлакатнинг қишлоқ жойларидаги каттагина ҳудудларни эгаллаб, кейинчалик йирик шаҳарларгача ёйилиб кетган «Толибон» ҳаракати вакиллари ўртасидаги тўқнашувлар давом этяпти. Шунингдек, республика миқёсида «Ислом давлати» террорчилик гуруҳининг таъсири ҳам анча кучайди. Афғонистон Миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари эса бутун мамлакат бўйлаб терроризмга қарши кураш бўйича қўшма операцияларни кенг кўламда олиб бормоқда.