Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистонда авиазарба оқибатида 50 дан зиёд тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди
09:03 / 2020-07-23

Маҳаллий касалхона вакили Муҳаммад Рафиқ Шерзойнинг сўзларига қараганда, фожиа эрталаб тонгда юз берган.

Гувоҳларнинг РИА новостига берган хабарига кўра, мамлакат ғарбида самолётдан уюштирилган ҳужум оқибатида камида 50 киши қурбон бўлган.

«Толибларнинг ҳарбий бошлиқларидан бири Қари Ғулам Наби яқинда Пули Чархи қамоқхонасидан озод этилган эди. Дўстлари уни тантанали қарши олиш учун тўпланишганда авиазарба амалга оширилган. Оқибатда камида 50 киши ҳалок бўлди», - деб ҳикоя қилади воқеа жойида бўлган киши.

Маҳаллий касалхона вакили Муҳаммад Рафиқ Шерзойнинг сўзларига қараганда, фожиа эрталаб тонгда юз берган.

Ҳозирча авиазарба туфайли қурбонлар сони қанчалиги бўйича расмий маълумотлар эълон қилинмаган бўлсада, ҳалок бўлганлар орасида тинч аҳоли вакиллари кўплиги айтилмоқда. Tolo News телеканалининг маълумот беришича, авиазарба оқибатида «Толибон» ҳаракатининг камида олти нафар маҳаллий етакчилари ҳалок бўлган.