Афғонистон ташқи ишлар вазирининг Ўзбeкистонга бўлажак ташрифи тўғрисида
Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация 28-29 август кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Афғонистон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация 28-29 август кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Бу ҳақда мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинган.
Ташриф дастурида Ҳукумат, шунингдек ташқи ишлар, инвестициялар ва ташқи савдо вазирликларида ҳамда бошқа идораларда учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган. Бўлажак музокаралар чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, транспорт, алоқа ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболи муҳокама қилиниши режалаштирилган.